10/09/2026
Одамлар каби мен дунёни кезиб
Ёза олмадимку шеърий туркумлар
Чунки Ота Юртдан чиққаним сезиб
Тарк этарлар мени ҳижо рукнлар!
Чунки келиши учун кӯзларимга ёш
Пайдо бӯлиши учун илҳом юракда,
Аччиқ бир қуёш менга жуда зарур
Кескин континентал иқлим керакдир!
Шундай экан, денгиз қирғоқларидан,
Яшил ӯрмонларидан менга сӯз очма!
Мен ёлғиз Туркистон тупроқларида ӯса оладиган ғариб оғочман....
Матн: Муҳаммад Солиҳ
Бастакор ва мусиқий сайқал: Абдулазиз Карим
Истамбул (Туркия)
2014 йил.